UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 дек 07:23
Янгиликлар

Теннис

"Дэвис Кубоги". Ўзбекистон терма жамоасининг Босния ва Герцеговинага қарши ўйини саналари маълум

Теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси норасмий Жаҳон чемпионати саналган "Дэвис Кубоги" мусобақасидаги кейинги ўйинини январь-февраль ойларида ўтказади.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида II Жаҳон гуруҳи доирасида Эстонияни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Мазкур ғалаба орқали I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичига йўл олган терма жамоамизнинг кейинги рақиби Босния ва Герцеговина бўлади.

Ушбу баҳс 2025 йилнинг 31 январь — 1 февраль кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. Ҳозирча мусобақага қайси шаҳар ёки мажмуа мезбон бўлиши, қандай кортда ўтказилиши аниқ эмас. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйинда ғалаба қозониш орқали яна I Жаҳон гуруҳига қайтиши мумкин.

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказишмаган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сўнгги ўйинини сентябрь ойида I Жаҳон гуруҳи доирасида Хитой Тайпейига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис Кубоги" рейтингида 287,5 очкога эга бўлган ҳолда 42-ўринни эгаллаб турибди. Босния ва Герцеговина эса рейтингда 30-ўринга жойлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг