UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 окт 07:52
Янгиликлар

Теннис

"Дэвис кубоги". Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги рақиби маълум бўлди. Ўйинлар яна Тошкентда бўлади!

Теннис бўйича эркаклар терма жамоалари орасида норасмий Жаҳон чемпионати бўлмиш "Дэвис кубоги" мусобақасининг I Жаҳон гуруҳи ва унга плей офф босқичи учун қуръа ташланди.

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида II Жаҳон гуруҳи доирасида Эстонияни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Мазкур ғалаба орқали I Жаҳон гуруҳи учун плей офф босқичига йўл олган терма жамоамизнинг кейинги рақиби номи маълум бўлди. Унга кўра, Сергей Лебедь шогирдлари плей офф босқичида Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўйинлар 2025 йилнинг февраль ойида Тошкентда ўтказилади. Ҳозирча турнирга қайси мажмуа ва қандай турдаги кортлар мезбонлик қилиши номаълум.

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказмаган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сўнгги ўйинини I Жаҳон гуруҳи доирасида сентябрь ойида Хитой Тайпейига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис кубоги" рейтингида айни дамда 287,5 очкога эга бўлган ҳолда 42-ўринни эгаллаб турибди. Босния ва Герцеговина эса рейтингда 30-ўринга жойлашган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг