UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 май 17:10
Янгиликлар

Теннис

Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Тошкентда яна теннис байрами бўлади!

Теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати - Дэвис кубогининг II гуруҳи тақвими эълон қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси Польшага қарши мағлубиятидан сўнг айнан II гуруҳга тушиб кетган эди. Эндиликда ҳамюртларимизнинг ушбу гуруҳдаги ўйини сентябрь ойида Эстонияга қарши бўлиб ўтади.

Аҳамиятлиси, Эстонияга қарши ўйинлар Тошкент шаҳрида ўтказилиши маълум бўлди. Ҳозирча ўйинларнинг расмий санаси ва айнан қайси аренада ўтказилиши бўйича хабарлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон теннис терма жамоаси Дэвис кубогидаги сўнгги ўйинини жорий йилнинг февраль ойида I Жаҳон гуруҳига саралаш доирасида Полшага қарши ўтказиб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Эстония эса ўзининг охирги ўйинида Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, II Жаҳон гуруҳига йўл олган эди. 

Жамоалар шу кунгача бирор марта ўзаро тўқнаш келмаганини таъкидлаш лозим.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дэвис Кубоги рейтингида 42-ўринни эгаллаб турибди. Эстония эса ушбу рейтингда 57-ўринда қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг