UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 сен 07:32
Янгиликлар

Теннис

Дэвис кубоги: Теннисчиларимизнинг Гонгконгга қарши ўйин учун таркиби маълум

13–14 сентябрь кунлари Гонгконгда Дэвис кубоги Жаҳон гуруҳининг II саралаш босқичи доирасида плей-офф баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати теннис бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги Дэвис кубоги мусобақасидаги кейинги ўйинимиз бўйича маълумот берди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконгга қарши ўйин ўтказади. Учрашувлар Victoria Park Tennis Stadium кортларида (томошабинлар сиғими — 3600) бўлиб ўтади. Мазкур стадион илгари ATP ва WTA даражасидаги йирик мусобақаларга мезбонлик қилган. Қоплама тури — қаттиқ, ўйинлар очиқ ҳавода, кундузги ёруғликда, зарурат туғилганда эса сунъий ёритиш остида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби: 

Жамоа сардори — Денис Истомин 

мураббий — Пётр Лебед 

теннисчилар — Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин, Амир Милушев, Абдулазиз Усмонжонов ва Дамир Абдусамадов.

Биринчи кунги ўйинлар 13 сентябрь маҳаллий вақт билан соат 11:00 да, иккинчи кунги баҳслар эса 14 сентябрь соат 11:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг