UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 сен 15:45
Янгиликлар

Теннис

"Дэвис кубоги". Терма жамоамиз биргина теннисчиси ATP рейтингининг юқорироқ поғонасидан жой олган Гонгконгга ҳам мағлуб бўлди

Теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Дэвис кубоги" мусобақасидаги навбатдаги ўйинларини ўтказди.

Ҳамюртларимиз II Жаҳон гуруҳининг илк босқичида Гонгконг меҳмони бўлишди.

Кечаги ўйинлардан кейинги ҳисоб 1:1 кўринишида эди.

Бугун бўлиб ўтган учрашувларда Чун Хун Вонг/Коулман Вонг жуфтлиги Сергей Фомин ва Ҳумоюн Султоновни 7/5, 7/6 ҳисобида таслим этди. Коулман Вонг ва Ҳумоюн Султонов ўртасидаги ҳал қилувчи беллашувда эса гонгконглик теннисчи 6/2, 6/2 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди.

Шундай қилиб, Гонгконг терма жамоаси вакилларимизни 3:1 ҳисобида доғда қолдирди ва I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи йўлланмасига эга чиқди. Энди ракетка усталаримиз 2026 йил февраль ойида II Жаҳон гуруҳида қолиш учун плей-офф босқичида баҳс олиб боришади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг