UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 окт 13:50
Янгиликлар

Теннис

Динара Сафина Тошкентда ёш теннисчилар учун мастер-класс ўтказди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теглар :  Динара Сафина
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида машҳур россиялик теннисчи, 2009 йилги дунё рейтингида биринчи ракеткаси ва “Катта Дубулға” турнирлари финалчиси Динара Сафина иштирокида илҳомлантирувчи мастер-класс бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир ITF W15 Ташкент халқаро аёллар теннис турнири доирасида ташкил этилди.

Динара Сафина мастер-класси ўнлаб ёш спортчилар, мураббийлар ва теннис ихлосмандларини бир жойга тўплади. Иштирокчилар афсонавий теннисчи билан бевосита мулоқот қилиш, саволлар бериш ва у билан биргаликда кортда машқ ўташ имкониятига эга бўлишди.

Машғулот давомида Динара техника, психологик тайёргарлик ва интизомнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, муваффақият сири ўйинга муҳаббат ва меҳнатсеварликдан бошланишини таъкидлади. 

Машғулотдан сўнг матбуот анжумани, фотосессия ва автограф-сессия ташкил этилди, унда спортчи журналистлар ҳамда ёш теннисчилар саволларига жавоб берди.

"Энг муҳими — ҳар сафар кортга чиққанда жараёндан завқ олиш. Муҳим нарса фақат ғалаба эмас, балки ўсиш ва ўзингга ишончдир. Мен ўзбекистонлик болаларнинг кўзида ўзим бошлаган пайтдаги иштиёқни кўрдим", — деди Динара Сафина иштирокчилар билан суҳбат чоғида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг