UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 18:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Доғистон - Ирландия! Хабиб ва Конор PFL'да ўзаро тўқнаш келишадими?

Оила шарафини Усман Нурмагомедов ҳимоя қилади.

2025 йилнинг 25 январь куни Дубайда Bellator ва PLF'нинг янги катта турнири бўлиб ўтади. Бу турнир албатта, аралаш яккакураш мухлисларининг эътиборини тортади. Биринчидан, Усман Нурмагомедовнинг титул ҳимояси режалаштирилмоқда. Иккинчидан, ташкилот имконсиз ишни қилмоқчи - Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедовни яна бир-бирига қарши қўйиш. Турнир Доғистон ва Ирландия ўртасидаги қарама-қаршилик сифатида ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли, биз қизиқарли жанглар рўйхатини, ундан ташқари октагон ва ундан ташқарида катта қарама-қаршиликни кутишингиз мумкин.

Усманнинг рақиби 27 ёшли иқтидорли ирландиялик Пол Хьюз бўлади. Унинг ҳисобида 17 ғалаба ва иккита мағлубият бор. Мағлубиятлар PFL'га киришдан олдин содир бўлган. Бундан ташқари, у ҳар икки жангда ҳам очколар ҳисобига кўра ютқазди. Бирлашган лигада ҳали мағлуб бўлмади. Аввалига, Пол Бобби Кингни хотиржамгина техник нокаутга учратди ва кейин у АJ МcКеe билан жангга аутсайдер сифатида чиқди. Хьюз иккинчи рақамли бўлишига қарамай тотал устунликка эришди ва вазиятни назорат қилди. Ҳа, рақибни нокаут қилишнинг иложи бўлмади. Бироқ, ирландиялик очколар ҳисобида ғолиб бўлди.

Жангдан сўнг дарҳол Хьюз қизғин нутқ сўзлади. У Усманни жангга чорлади ва Макгрегордан секундант бўлишини ҳам сўради: «Ирландия-Доғистон учрашувининг 2-қисмини ташкил қилайлик. Чемпионлик камари учун Пол Хьюз Усман Нурмагомедовга қарши! Дубайда жанг қилишимиз мумкин. Ёки Белфастга келинг! Конор кўриши учун кимдир буни суратга олсин. Усман билан жанг қилсам, сизни ўз бурчагимда кўришни истайман. Буни эшитганингизда хурсанд бўлишингизни ҳам биламан. Бу ишни бирга амалга оширайлик. Аммо ташкилотчилар билан гаплашинг, бизга қўшимча хавфсизлик кучлари керак. Бу унитилмас бўлади».

Таъкидлаш жоизки, Макгрегор бу таклифга чиндан ҳам қизиққан эди. Чунки у дарҳол жавоб қайтарди. Афтидан, Конор Хабибдан реванш олишни истаяпти: «Пол, дўстим, агар бу жанг бўлиб ўтса, мен албатта аренага бораман ва сени 100% қўллаб-қувватлайман. «Нурмагомедовлар ўз амакиваччаларига уйланган, сассиқ, соқов каламушлар», деб айтишингдан олдин мен у ерда бўламан. Жамоангиз бугун оқшом йирик ғалабага эришди. Бу жуда катта иш! Улар сени муваффақиятга олиб боради! Сенда истеъдод бор! Биз сен биланмиз, ука, уйга олтинни олиб кел».

Мухлисларнинг асосий этибори ушбу қарама-қаршиликка қаратилганига деярли шубҳа йўқ. Албатта, Усман ва Хьюз ўртасидаги жанг турнирнинг энг ёрқин воқеаси бўлади. Аммо шу билан бирга, мухлислар Конор ва Хабиб ўртасидаги эҳтимолий тўқнашувни том маънода орзу қилишмоқда. Тўғри, улар энди октагонда учрашишмайди. Бироқ, иккиси бир жойда учрашиб қолишганда ўзларини хотиржам тутмайдилар. Ва агар иккаласи ҳам жангчиларнинг бурчакларида бўлишини ҳисобга олсак, биз кутгандан ҳам кўпроқ интрига бор. PFL анчадан бери ҳеч ким қила олмаган ишни амалга оширади. Лига октагон ичида бўлмасада, Хабиб ва Конорни бир-бирига қарши туришини кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг