26 дек 13:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Энтони Жошуа Жейк Пол билан жангдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди
Ўтган ҳафта собиқ жаҳон чемпиони блогер-боксчи Жейк Полни олтинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.
Британиялик боксчи Энтони Жошуа мухлисларга қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.
"Мени, Жейкни ва дастлабки карднинг барча иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш учун трансляцияни томоша қилган 33 миллион кишига катта раҳмат. Жанг давомида мен учун дуо қилганларга раҳмат.
Агар байрамларни нишонлаётган бўлсангиз, улардан завқланинг, агар нишонламаётган бўлсангиз, бу ҳафтани шунчаки бахтли ўтказинг. Янги йилда бизни катта воқеалар кутмоқда, шунинг учун янгиликларни кузатиб боринг. Биз ҳаммамиз Худо олдида биргамиз. Худо хайрингни берсин", - деб ёзди Жошуа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар