UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 окт 10:54
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг ёш ракетка усталари Тошкент кортларида беллашмоқда + ФОТОГАЛEРEЯ

Теглар :  ТеннисITF
Халқаро теннис федерацияси(ITF) таснифидаги 18 ёшга тўлмаган ёш ракетка усталари иштирокидаги халқаро турнирларнинг энг юқори дивизионида 5 та тоифадан иборат мусобақалар мавжуд бўлиб, ушбу баҳсларнинг бири айни кунларда пойтахтимиз Тошкентда ўтказилмоқда.

Бундан икки кун муқаддам Олимпия захиралари республика теннис мактаби кортларида бошланган халқаро турнир яккалик ва жуфтлик тоифасида ўғил-қизлар ўртасида ташкил этилмоқда.

Халқаро мусобақа икки босқичда — саралаш ва асосий сеткадан иборат бўлиб, саралаш ўйинларида ўғил-қизлар ўртасида 32 нафар спортчи иштирок этди. 
 
Турнирнинг асосий сеткасида 32 нафар ўғил бола ва шунча теннисчи қиз 16 та жуфтликда ғолиблик учун ҳаракат қилмоқда. 
 
Эътиборлиси, Тошкент кортларида совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Швейцария, Польша, Италия, АҚШ, Бельгия, Литва, Туркия, Нидерландия, Германия, Ливан, Украина, Франция ва Чехия вакиллари қаторида ўзбекистонлик иқтидорли ёш ракетка усталари Илья Игнатов, Артур Ибрагимов, Амир Милушев, Шаҳноза Мараимова, Анна Хайкис ва Сабрина Олимжонова турнирнинг асосий сеткасида ITF таснифидаги баҳсларда ҳаракат қилмоқда. 
 
Бугун кун давомида асосий сеткадаги дастлабки мусобақалар бўлиб ўтади. 
 
Мусобақалар 22 октябрга қадар давом этади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг