UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июл 07:37
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Дзюдочиларимизнинг Франциядаги машғулот базаси кўздан кечирилди + ФОТО

Хабар берганимиздек, 14 июлдан Париж-2024 Олимпиадасига лицензия қўлга киритган дзюдочиларимиз Францияда сўнгги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Тайёргарлик машғулотлари машҳур Сена дарёсининг чап қирғоғида жойлашган Нормандия региони Кодбек-лез-Элбёф шаҳарчасида бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров ҳамда федерациянинг халқаро бўлими бошлиғи Олимхон Маҳмудмуродов терма жамоамиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Францияда бўлиб туришибди. Кодбек-лез-Элбёф шаҳри мэри жаноб Боннатерре кичик делегациямиз аъзоларини қабул қилди. 

Мулоқотдан сўнг улар машғулот базасидаги шароитлар, меҳмонхона, ошхонани кўздан кечирдилар. Базада катта дзюдо зали, бассейн, тренажёр зали бўлиб, барча шароитлар тахт ҳолатга келтириб қўйилган. Терма жамоамиз олимпия шаҳарчасига киргунга қадар айнан шу ерда машғулотларни ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг