UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июл 08:23
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди

“Истанбул Башакшеҳир“ билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Рома“ билан хайрлашди.

“Раҳмат, Рома! Энди АС "Рома" билан хайрлашиш вақти келди — бу клуб менга унутилмас хотираларни, голларни, курашларни ва ажойиб жамоа, мураббийлар ҳамда мухлислар билан бўлган махсус лаҳзаларни берди.

"Рома" формасини кийиш мен учун шараф эди. Ҳар бир дақиқа, ҳар бир гол ва ҳар бир ўрганган сабоқ учун миннатдорман. "Рома" ҳар доим юрагимда қолади. Менга ишонч билдирганингиз ва доимо қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.

Янги саҳифа очилмоқда, лекин бу хотиралар мен билан бир умр қолади. Ҳурмат ва муҳаббат билан, Элдор Шомуродов!" дейилади хайрлашув мактубида.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов “Рома“ сафида 85 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 11 та голли узатма бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг