UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 23:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Елорда кубоги". Йигитларимизда 3 та, қизларимизда эса 4 та финал!

Теглар :  Елорда Кубоги
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари якунига етди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Асилбек Жалилов Ҳиндистон, Саиджамшид Жафаров ва Лазизбек Мулложонов Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. 

Шаҳзод Музаффаров, Адҳамжон Муҳиддинов, Дилшод Абдумуродов, Мужибилло Турсунов ва Жаҳонгир Зокиров афсуски ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди. 

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова ва Ситора Турдибекова ярим финалда ғалабага эришди. Кеча Феруза Казакова ҳам финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Эртага ўтказиладиган финал баҳсларида 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: 

-48 кг: Асилбек Жалилов - Темиртас Жуссупов (Қозоғистон)

-75 кг: Саиджамшид Жаффаров - Фелесиано Мартинес (Куба)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Дамир Тоибай (Қозоғистон)


Аёллар: 

-50 кг: Сабина Бобоқулова - Намики Цукими (Япония)

-52 кг: Феруза Казакова - Жана Шекербекова (Қозоғистон)

-54 кг: Нигина Ўктамова - Боро Жамуна (Ҳиндистон)

-57 кг: Ситора Турдибекова - Карина Ибрагимова (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг