UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 20:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Емельяненко, Нурмагомедов, Ян ва Порьенинг мактаб даврлари қандай ўтган?

Таъкидлаш жоиз, уларнинг мактаб соҳасидаги муваффақиятлари бутунлай бошқача бўлган.

Баъзилари аъло баҳога ўқиган, баъзилари эса аранг мактабни тамомлаган... 

1 сентябрь Ўзбекистонда Мустақиллик куни бўлса, Россияда билимлар куни ҳисобланади. Мактаб ўқувчилари ўқишини давом эттириш ёки ўқишни бошлаш учун дарсларга шошилишади. Ҳозирда профессионал даражада шуғулланаётган аралаш яккакураш усталари ҳам буни бошларидан ўтказишган. Таъкидлаш жоиз, уларнинг мактаб соҳасидаги муваффақиятлари бутунлай бошқача бўлган. Баъзилари аъло баҳога ўқиган, баъзилари эса аранг мактабни тамомлаган. 

Афсонавий Фёдор Емельяненко дастлаб ўқишда қийналган, кейинчалик спорт синфига ўтгач, барчаси изига тушиб кетган. У ерда унга интизом ва меҳнатсеварлик ўргатилган.

“Мен ўқишни бошладим, кейинроқ спорт синфига олиб боришди. У ерда ўқишимни яхшилаш имкони пайдо бўлди ва тайёрландим. Кейин лицейга ўқишга бордим ҳамда аъло баҳоларга битирдим. Спортчи ўрганиши керак бўлган асосий нарса шуки: у доим эътибор марказида бўлади, шунинг учун яхши билимга эга бўлиши лозим”, дейди афсонавий жангчи.

UFC’нинг энг таниқли жангчиларидан бири саналмиш Хабиб Нурмагомедов доимо қунт билан ўрганган, бироқ унга қийинчилик туғдирган нарсалар ҳам бўлган. Бу ҳақида унинг отаси Абдулманап Нурмагомедов шунда  эслайди: “Хабиб мактабда жуда яхши ўқиган. Икки чет тилини ўрганган, диний илми ҳам яхши, бироқ спорт билан шуғулланиш ва шу билан бир вақтда ўқишга доим ҳам етарлича вақт топа олмасди. Мен унинг болалигини ўғирлаган бўлсам керак. Бундай натижаларга эришиш учун у болалигида ҳам, ёшлигида ҳам ва ҳозир ҳам меҳнат қилиб келмоқда. Барча йигитларга маслаҳат берган бўлардимки, ўқинг ҳамда спорт билан шуғулланинг”.

Хабиб учун асосий муаммо инглиз тили бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас. Орадан йиллар ўтгач, “бургут” кўплаб хорижий мамлакатларга борди. Айнан ўша ташрифлар сабабли ҳам у инглиз тилини ўрганди, ҳозир ушбу тилда мукаммал гаплаш олади. Бироқ, мактабда ҳаммаси бошқача эди, Нурмагомедов битирган молия коллежи директори Бексултан Бексултанов жамоатчиликка бир воқеани айтиб берди: “Хабиб учун физика ва инглиз тили энг мураккаб фанлардан эди. Кейин қарасам, у инглиз тилида интервью берибди. Кўзларимга ишонгим келмасди. Шу Хабибми?”.

Пётр Ян мактаб даврларини соғинч билан эслайди. У дарсларни эмас, асосан мактабдаги ёдда қоларли воқеаларни назарда тутиб гапирган. У мактабда жанг санъатининг дастлбаки асосларини ўрганди. “Биз мактабда 6 та дарс ўтардик ва ҳар танаффусда жанг қилардим. Аслида можарони мен қўзғатмасдим. Кимдир заифларни ранжитса, “асабим бузиларди”. Мени “B” синфидан “А” синфига ўтказишди. У ерда ўғил болалар кўпроқ эди. Параллел синф вакиллари менинг синфимни мазаҳ қилишарди ва бу менга ёқмасди. Икки ой ичида барчасини жойига тушириб қўдим”, деб ёдга олади Ян. 


Александр Волков ҳар доим намунали ўқишга ҳаракат қилган. У физика-математика лицейига ўқишга кириб, ўзини аъло даражада кўрсатган. Драго олимпиадаларида иштирок этиб, медалларни қўлга киритган. Жиддий муваффақиятлар айнан асосий фанлардан кузатилаган. Дипломдаги баҳолари асосан “4”.  Рус жангчиларидан бироз узоқлашган ҳолда бошқа жангчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Дастин Порьенинг тақдири осон бўлмаган. У мактабни умуман ёқтирмасди. Бу шу даражага етиб келган эдики, Порье мактабни қамоқхонага тенглаштирган. Дастин синфда тез зерикиб қолар ҳамда синфдошлари билан кўп уришарди. Якунда, америкалик жангчи 15 ёшида мактбани ташлаб, Fast Food’га ишга кирган.


championat.com сайтидан Хабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг