UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 окт 11:54
Янгиликлар

Триатлон

Энг кучли триатлончилар жам бўладиган Осиё кубогига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

8-9 октябрь кунлари қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади.

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида мусобақага бағишланган матбуот анжумани ўтказилиб, унда мутасаддилар турнир атрофидаги қизиқарли саволларга жавоб беришди. 

Маросимда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси Бош котиби Елена Кун спикер сифатида қатнашдилар.

Қайд этиш жоиз, бир-биридан нуфузли халқаро мусобақаларни қабул қилаётган Самарқанд сўнгги пайтда эътибор марказидаги шаҳарлардан бирига айланиб улгурди. Триатлон бўйича ўтадиган Осиё кубоги ҳам мазкур кўҳна шаҳарнинг туристик салоҳиятини очиб беришга яна бир омил бўлади. 

Анжуманда сўз олган мутасадди раҳбарлар бу ҳақида алоҳида тўхталиб, Президентимиз томонидан юртимизда оммавий спорт тарғиботини кучайтиришга қаратилаётган эътибор хусусида ҳам гапириб ўтишди.

Ўзбекистон триатлон федерациясининг маълум қилишича, 8 октябрь куни 30 мамлакатдан ташриф буюрган 70 нафар профессионал спортчи чемпионлик учун беллашади. 9 октябрь санасида эса 160 нафар ҳаваскор атлетлар ўртасида шоҳсупа эгалари аниқланади. 

Аҳамиятлиси, ёшларга юксак намуна кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ҳам улар орасида иштирок этиши кутилмоқда. Ҳар икки кунги беллашувлар триатлоннинг классик йўналиши: очиқ ҳавзада 1,5 кмга сузиш, 30 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш дастурларида ўтказилади.

Анжуман давомида ОАВ ходимлари мусобақа бўйича ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг