UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 сен 07:22
Янгиликлар

Теннис

Эркаклар ўртасидаги US Open 2022 ғолиби маълум

Икки ҳафта давомида Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионати ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлиб келган испаниялик Карлос Алькараз рейтингда ўзидан уч поғона қуйида борган норвегиялик Каспер Руудга қарши кортга чиқди. 

Уч соату 22 дақиқа давом этган финал баҳсида Алькараз 6/4, 2/6, 7/6(1), 6/3 ҳисобида ғалаба қозониб, US Open 2022 чемпионига айланди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Карлос 3:1 ҳисобида олдинда бормоқда. 

Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, Алькараз 14 та эйс, 3 та қўшхато ва 3 та брейк қайд этди. Рууд эса 4 та эйс, 2 та қўшхато ҳамда 3 та брейкка эга бўлди. 

Эътиборлиси, Карлос Алькараз бугун эълон қилинган рейтингда дунёнинг биринчи ракеткаси айланиб олди. У ушбу тарихий ғалабаси учун 2,6 миллион доллар мукофот пули ҳамда қимматли 2000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг