UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 10:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та медаль қўлга киритишди

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U 20) ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Қитъа биринчилигининг сўнгги куни эркин кураш бўйича қолган вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилди. Биринчи кунги баҳсларда шоҳсупага кўтарила олмаган эркин курашчиларимиз иккинчи кун дастурида 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. 

-92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шерзод Поёнов финалда эронлик Туҳид Амирали Нурийни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, икки карра Осиё чемпионига айланди. Поёнов ўтган йили Таиландда ўтган Осиё чемпионатида ҳам олтин медалга эга чиққанди. 

Умархон Мўйдинов (-74 кг) қитъа чемпионатида кумуш, Абдуллоҳ Ҳабибуллаев (-61 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг