UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 дек 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртага Андижонда проф бокс кечаси ўтказилади, бугун эса тарози маросими (тўлиқ кард)

Эртага Андижон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Промоутер Сардорбек Раззоқов томонидан ўтказилаётган бокс оқшомига Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази аренаси мезбонлик қилади. Pro Boxing Night 4 оқшомидан жами 10 та жанг ўрин олган. Асосий жанг Улуғбек Собиров (12-3-0) ҳамда Қобилжон Бобожонов ўртасида ўтказилади. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган. Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишади. 

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Собиров 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган RCC Boxing профессионал бокс оқшомининг марказий жангида россиялик таниқли боксчи Вадим Туков (13-0-0)га қарши рингга чиққан эди. Ўшанда 10 раунд тўлиқ давом этган жангда 95:95, 96:94, 96:94 ҳисобларида Туков ғалаба қозонганди. Бобожонов эса ўз вақтида Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказган.


Андижондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди:

1. Давронбек Ҳайиталиев - Паҳлавон Назиржонов (яримўрта вазн, 4 раундлик жанг)

2. Абдували Бўрибоев - Жамолиддин Арабов (суперенгил вазн, 4 раундлик жанг)

3. Умидилло Абдурасулов - Самандарбек Абдуносиров (яримўрта вазн, 4 раундлик жанг)

4. Сардорбек Ғаниев - Муҳаммадамин Козимов (суперенгил вазн, 4 раундлик жанг)

5. Асилбек Маҳамаджонов - Муҳаммадали Азимжонов (яримўрта вазн, 4 раундлик жанг)

6. Асадбек Турсунов - Шоядбек Холдаров (яримоғир вазн, 4 раундлик жанг)

7. Жамшидбек Тожибоев - Ҳусанбой Миркомилов (суперўрта вазн, 6 раундлик жанг)   

8. Нодирбек Сойибов - Асрорбек Абдуманнобов (cуперенгил вазн, 6 раундлик жанг)   

9. Абдулазиз Абдупаттаев - Абдусаид Фозилов (суперўрта вазн, 6 раундлик жанг)   

10. Улуғбек Собиров - Қобилжон Бобожонов (ўрта вазн, 10 раундлик жанг)      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг