UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртага Хонтўраев жамоаси аъзоси Санжар Зокиров ONE FC'да жанг қилади

Эртага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида жойлашган "Lumpinee Boxing" спорт мажмуасида One Friday Fights 42 турнири ўтказилади.

Мусобақанинг марказий жанги муай-тай қоидалари асосида ўтказилади. Унда таиландлик Саенчай Муайтайжим Бразилия вакили Жулио Лобо билан тўқнаш келади.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ўзбекистонлик ММА устаси, Хонтўраев жамоаси аъзоси Санжар Зокиров (8-0-0) ҳам жанг қилади. Ҳамюртимизга россиялик Заюндин Сулейманов (6-0-0) рақиблик қилади. Жанг 3 раунд этиб белгиланган.

Бу Зокиров учун ONE FC лигасидаги иккинчи жанг бўлади. У ўзининг дебют жангида филиппинлик Давид Банггуйгуйни (9-2-0) муддатидан олдин доғда қолдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Зокиров сўнгги жангини 29 октябрь куни Саид Гажимагомедовга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг