UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 15:24
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup Chess. Бироздан сўнг Нодирбек ва Жавоҳир сўнгги имкониятдан фойдаланади, рақиблар маълум

Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 1 миллион 550 минг АҚШ доллар мукофот жамғармасига эга турнирда бугун гуруҳ босқичининг саралаш ўйинлари давом эттирилади.

Esports World Cup Chess турнирининг гуруҳ босқич илк учрашувида мос равишда Ҳикару Накамура ва Магнус Карлсенга имкониятни бой берган Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Абдусатторов бугун "мағлублар" сеткаси орқали плей-оффга чиқишга уриниб кўради. 

D гуруҳидан жой олган ва NAVI жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Абдусатторов ўзи сингари илк учрашувида енгилган америкалик Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Ушбу жуфтлик ғолибини польшалик Ян-Криштофф Дуда кутиб турибди. Икки учрашувда ғалаба қозонган Магнус Карлсен эса айнан Дуда - Каруана/Абдусатторов баҳси ғолиби билан плей-офф чиптаси учун ўйнайди. 

С гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров эса бугун хитойлик гроссмейстер Ве Йи билан ҳисоб-китоб қилади. Ғалаба қозонган тақдирда яна Ҳикару Накамура билан тўқнаш келади. Жавоҳир кеча айнан Накмурага 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ҳикару иккинчи учрашувда француз Алиреза Фирузджадан енгилди. Алиреза энди плей-офф йўлланмаси учун Синдаров, Йи ёки Накамурага қарши баҳс олиб боради. 

Бугун гуруҳ ўйинлари якунига етади. Эртага плей-офф, 1 август кунига эса финал учрашуви белгиланган. Саралаш ўйинлари 4 та гуруҳда ташкил этилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг