UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 14:27
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup Chess. Синдаров 1,5 млн долларлик мусобақанинг саралашини муваффақиятли бошлади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Esports World Cup Chess турнирининг асосий иштирокчилари, яъни турнирда тўғридан-тўғри қатнашувчи шахматчилар номи аллақачон маълум бўлиб улгурган. Яна тўрт нафар қатнашчи икки босқичдан иборат саралаш ўйинлари орқали асосий босқичга чиқиш учун кураш олиб боришяпти.    

EWC Chess – Last Chance Qualifier формати 4 та алоҳида гуруҳда 9 турдан иборат швейцарча тизимда ўтказилди. Гуруҳларда кучли тўртликдан ўрин олган шахматчилар плей‑оффга йўл олишди. Ушбу саралаш босқичида ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев ҳам ўз омадии синаб кўрмоқда. 

Афсуски, Якуббоев 5 очко билан ўз гуруҳида 5-ўринни эгаллаб, ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Синдаров эса биринчи саралаш босқичини муваффақиятли якунлади. Кучли гроссмейстерлар жам бўлган С гуруҳида 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди. 

Маълумот учун, Esports World Cup Chess турнирида Нодирбек Абдусатторов тўғридан-тўғри асосий баҳсларда иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг