UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 окт 10:27
Янгиликлар

Шахмат

European Chess Club Cup якунланди. Гроссмейстерларимиз ўйнаган жамоалар нечанчи ўринни эгаллади?

Cербиянинг Рашск округи Врнячка-Баня шаҳарчасида шахмат бўйича клублар ўртасида ўтказилган Европа Кубоги якунига етди.

Эркаклар ўртасидаги European Chess Club Cup мусобақаси ўз тарихида 39, аёллар иштирокидагиси эса 28-маротаба ташкил этилди. Бу йилги қитъа кубогида уч нафар гроссмейстеримиз ҳам Европа клублари таркибида совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. 

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров Руминиянинг "SuperChess", Нодирбек Якуббоев эса Словениянинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Афсуски, кеча ўтказилган сўнгги 7-турда Нодирбек ва Жавоҳирнинг жамоаси мағлубиятга учраб, кучли учликдан жой олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Чемпион номини аниқлаб берган учрашувда "SuperChess" пешқадам "Novy Bor Chess Club" жамоасига 2,5:3,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймер, Синдаров эса вьетнамлик Ван Тай Нгуен билан дуранг ўйнади. Биргина Ван Форестнинг мағлубияти "SuperChess" жамоасига қимматга тушди. 

Нодирбек Якуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби эса 7-турда "Sentimento Ajka BSK" жамоаси билан 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди. Нодирбекнинг ўзи рейтингда ўзидан юқорида турган сербиялик халқаро гроссмейстер Алексей Саранани мағлуб этишни уддалади.  

Шу тариқа, сўнгги турда муҳим ғалабани қўлга киритган Чехиянинг "Novy Bor Chess Club" жамоаси 13 очко билан Европа Кубогини қўлга киритди. Бу клуб 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Кумуш медаллар 12 очкога эга "Alkaloid" клубига насиб этди. "Vados Chess Club" 11 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб берди. 

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўйнаган "SuperChess" клуби 10 очко билан 7-ўринни банд этди. Бу жамоа 10 очко жамғарганлар орасида энг яхшиси бўлди. Якуббоев ўйнаган "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси 5-ўринни эгаллади. Бу клуб бронза медалларини қўлга киритган "Vados Chess Club" сингари 11 очко жамғарди, аммо қўшимча кўрсаткичлар сабаб совринли ўриндан маҳрум бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг