UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 сен 09:13
Янгиликлар

Дзюдо

European Open. Биринчи кун 2 та медаль қўлга киритилди

Австриянинг Оберварт шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ чемпионати давом этмоқда.

European Open 2022 мусобақасида дунёнинг 37 давлатидан келган дзюдочилар медаллар учун татамига чиқишяпти. Улар орасида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 6 нафар вакиласи ҳам бор. 

Биринчи кунги беллашувларда ҳамюртларимиздан Сита Кадамбаева (-52 кг) ва Нилуфар Ермаганбетова (-57 кг) терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди. Сита бронза медали учун кечган беллашувда британиялик Сиан Бобровскани, Нилуфар эса ЖАР вакиласи Жасмин Мартинни мағлубиятга учратди. 

Бироз кутилмаганда, биринчи кунги беллашувлардан сўнг Туркманистон терма жамоаси 2 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Биттадан олтин ва кумуш медалга эга Франция ҳамда Швейцария терма жамоалари кучли учликка якун ясашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг