UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июл 10:18
Янгиликлар

Шахмат

Фабиано Каруана чемпион бўлган турнирда Нодирбек Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади?

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнири ўз якунига етди.

Ўз ичига 5 та турнирни жамлаган ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этди. 

Айтиш жоиз, Руминиядаги турнир ҳамюртимиз учун омадли кечмади. Гроссмейстеримиз 10 иштирокчи орасида якунда қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўрин билан кифояланди. Саккизинчи поғонадан жой олган Уэсли Со (АҚШ, 2757) ҳам ҳамюртимиз сингари 4 очко жамғарди. Агар Нодирбек ғалаба қозонганида, кучли бешликдан жой олиши ҳам мумкин эди. 

Кеча ўтказилган сўнгги 9-турда Нодирбек қора доналарда турнирда иккинчи рақам остида сараланган Ян Непомнящий (FIDE, 2770)га қарши баҳс олиб борди ва яна дурангга имзо чекди. Абдусатторов 9 та учрашувдан 8 тасида рақиблари билан дуранг қайд этгани эътиборга молик ҳолат. Шахматчимизни биргина 2-турда Алиреза Фирузджа (Франция, 2737) мағлуб эта олди. 

Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2805) 9-турда бироз кутилмаганда нидерландиялик Аниш Гирига имкониятни бой бериб қўйди. Унинг энг яқин таъқибчилари дуранг ўйнашгани боис, якунда тўрт нафар иштирокчининг очколари тенглашиб қолди. Бу ҳолатда қоидага мувофиқ 5 тадан очко жамғарган иштирокчилар ўртасида тай-брек партиялари ўтказилди. Учта учрашувнинг барчасида рақибларини мағлуб этган Фабиано Каруана турнир чемпионига айланди. Америкалик шахматчи кубок билан бирга 100 минг АҚШ долларини ҳам қўлга киритди. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Чемпион Каруана айтиб ўтганимиздек, 100 000 долларни қўлга киритди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2805), Ян Непомнящий (FIDE, 2770), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2766), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763), Уэсли Со (АҚШ, 2757), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747), Аниш Гири (Нидерландия, 2745), Алиреза Фирузджа (Франция, 2737), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732), Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг