UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 сен 21:08
Янгиликлар

Теннис

Фаррух Дўстов: "1:1 ҳам яхши натижа. Таркибимизда ўзгариш бўлиши мумкин"

Бугун Ўзбекистон теннис терма жамоаси "Дэвис кубоги" доирасида Японияга қарши ўйинлар ўтказди.

Иккита ўйин якунига кўра, ҳисоб 1:1 кўринишига келган. Денис Истомин имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Сергей Фомин ғалаба қозониб, мувозанатни тиклади. 

Сайтимиз муҳбири Хуршида Абдикулова бугунги баҳслардан сўнг терма жамоамиз сардори Фаррух Дўстовнинг фикрлари билан қизиқди. 

- Истоминнинг мағлубиятига сабаб нима деб ўйлайсиз? 

- Истомин қўлидан келган барча ишни қилди, унда матчбол ҳам бор эди. Ўйин уч соатгача чўзилди. У ғалабага яқин эди. Денис 36 ёшда ва тикланиш жараёни ҳам узоқ кечмоқда. Бу нарса унга таъсир қилмоқда. У ютиши ҳам мумкин эди, аммо бу спорт.


- Эртанги ўйинга унинг жисмоний ҳолати қандай бўлади? 

- Бугун буни яна муҳокама қиламиз ва эрталаб бу борада якуний қарорни айтамиз. Таркибда ўзгариш бўлиши мумкин. 

- Япония юртимизга кучли таркиб билан келмаган. Бу Ўзбекистон терма жамоасини менсимаганликданми? 

- Мен бундай демаган бўлардим. Улар терма жамоа сафида "Дэвис кубоги"дан кўра, ўзларининг яккалик мусобақаларини асосий ҳисоблашади. Уларда шунингдек жароҳатлар ҳам бор эди. Улар яқинда US Open'да ҳам иштирок этишди. Масофа ҳам узоқ. 

1:1 ҳам яхши натижа. Эртага насиб қилса жуфтлик ва яккалик ўйинида ғалаба қозонамиз. 


- Денис Истоминдан сўнг афсуски, ёш теннисчиларимиз ATP даражасидаги турнирларга чиқа олишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? 

- Яхши савол. Фикримча, улар турнирларда кўп ўйнашмаяпти. Амалиёт кам. Мусобақаларга бориш учун молиявий имкониятлар ҳам кам. Авваллари имкониятлар бор эди, ёрдам бериб туришарди. Ҳозир эса уйда машғулотлар қилиб юришибди. Бундай ҳолатда кучайиш қийин, айниқса теннисда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг