UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 сен 01:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Эркинбоев - Жаҳон чемпиони!

Ливерпулда бокс бўйича Жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Чемпионатнинг финал беллашувлари старт олди. 

Мусобақада -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Эркинбоев финал жангини Болгария вакили Рами Киванга қарши ўтказди. 

Тўлиқ 3 раунд давом этган жангда Фазлиддин устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришиб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Ливерпулдаги ЖЧда қўлга киритган илк олтин медали бўлди. 

Маълумот учун, Фазлиддин Эркинбоев мусобақа давомида Туркия ва Бельгия, шунингдек Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жафаровни мағлубиятга учратиб, финалга қадар етиб келганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг умумий ҳисобда 8 нафар боксчиси ЖЧ финалига йўл олди. Эртага, мусобақанинг сўнгги кунида яна 7 нафар боксчимиз ЖЧ олтин медали учун рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг