UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 18:12
Янгиликлар

Теннис

Федерер фаолиятидаги сўнгги ўйини ҳақида: «Мен бахтлиман, хафа эмасман»

Теглар :  Рожер Федерер
Рожер Федерер фаолиятидаги сўнгги ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Бу ажойиб кун эди. Йигитларга бахтлиман, хафа эмасман, дедим. Мен хурсандчилик билан кроссовкаларимдаги боғичларни қайта боғладим. Ҳаммаси охирги марта эди.

Қизиқ, ўйиндан сўнг атрофда йигитлар, яқинларим, дўстларим борлиги туфайли мен унчалик стрессга тушмадим. Лекин ўйин давомида оёғим ёки белим оғриб қолишидан қўрқдим. Бутун ўйинни ўйнай олганимдан жуда хурсандман.


Учрашув ажойиб ўтди, мен жуда ҳам хурсандман. Ҳаммаси ажойиб бўлди.

Ва, албатта, Рафа билан бир жамоада ўйнаш, барча йигитлар ва афсоналар сафида бўлиш... Ракет (Род Лэйвер), Стефан Эдберг, раҳмат. (Йиғлай бошлайди).

Атрофда йигитлар борлиги жуда яхши бўлди. Ўйиндан сўнг, охирги марта кортга чиққанимда ўзимни ёлғиз ҳис қилишни хоҳламадим. Ва бу ажойиб ўтди. Лекин жамоа билан хайрлашиш...



Шу вақтгача мен билан бирга бўлган жамоамга раҳмат. Энди, Томас, Новак, Маттео, Cам, Стефанос, Рафа ва Каспер сизларга раҳмат айтаман. Ва, албатта, бошқа жамоа аъзоларига ҳам. Йигитлар, сиз ақл бовар қилмайдиган инсонсизлар. "Лэйвер Кубоги"ни кўп марта ўйнаш - бу жуда ёқимли.

Ва менда бу байрамдек бўлганини ҳис қилдим. Мен бу туйғуни ҳис қилишни доим хоҳлардим ва шундай бўлди. Теннис ўйнашдан ва дўстларим билан вақт ўтказишдан хурсанд бўлдим. Бу ажойиб саёҳат бўлди ва мен буни мамнуният билан такрорлайман. (Йиғлаб).


Бу ажойиб, ажойиб, жуда ажойиб эди. Ҳаммага рахмат. Кўпчилик мени қўллаб-қувватлади ва бу мен учун жуда муҳим (йиғлаб).

Федерер шунингдек, рафиқаси Миркага ҳам миннатдорчилик билдирди: “У мени анча олдин тўхтатиши мумкин эди. Лекин у бундай қилмади. У менга куч берди ва ўйнашда давом этишимга ёрдам берди. Бу ажойиб. Раҳмат (йиғлаб)"


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг