UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 19:04
Янгиликлар

Футбол

ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди

ФИФА АҚШ президенти Дональд Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан бошқа шаҳарга кўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти бўйича ўз позициясини илгари сурди.

Аввалроқ Америка етакчиси Бостон мэри Мишель Вуга шаҳардаги тартибсизликлар туфайли бу вариантни кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилганди.

Ташкилот эса барча 16 мезбон шаҳар тўлиқ тайёр бўлишини кутаётганини таъкидлади.

"Ишончимиз комилки, мезбон шаҳарларнинг ҳар бири ўйинлар юқори савияда ўтишини ва барча талаб қилинадиган стандартларга жавоб бера олади. ФИФА учун иштирокчилар ва мухлислар хавфсизлиги мутлақ устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бу масалалар давлат идоралари масъулиятида бўлиб, улар жамоат тартибини таъминлашда муҳим роль ўйнайди", – деди ФИФА вакили.

Бостон 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбон шаҳарлар қаторига киритилган. Фоксбородаги "Жилетт Стэдиум"да 7 та ўйин ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг