UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

18 дек 08:09
Янгиликлар

Футбол

МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди

МЮ "Борнмут"га қарши ўйинда Мазрауи иштирок этмагани учун Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди.

"Манчестер Юнайтед" Марокаш Нуссаир Мазрауига АПЛ доирасида "Борнмут"га қарши ўйинда (4:4) Африка Кубогида иштирок этиш учун клубда ўйнашга рухсат бермаганидан кейин ФИФАга шикоят қилди.

Африка Кубоги олдидан ФИФА турнирда иштирок этадиган барча футболчиларни биринчи ўйиндан камида етти кун олдин клублари томонидан қўйиб юборишни тавсия қилди.

Марокаш турнирга мезбонлик қилади ва терма жамоа "Юнайтед"нинг "Борнмут"га қарши ўйинидан олти кун ўтиб, 21 декабрь куни Комор оролларига қарши биринчи ўйинни ўтказади. Икки ўйин ўртасидаги вақтнинг нисбатан қисқалигини ҳисобга олган ҳолда, Марокаш футбол ассоциацияси Мазрауига "Олд Траффорд"даги ўйинда иштирок этишни тақиқлашга қарор қилди.

ESPN хабарига кўра, "Юнайтед" Марокаш уларнинг дастлабки сўровини рад этишидан олдин футболчини жалб қилишни режалаштирган. Натижада клуб бу масалани Халқаро футбол федерациясига топширди. Бироқ, ФИФА Марокашнинг позициясини қўллаб-қувватлади.

Ҳисоботда айтилишича, "Юнайтед" раҳбарияти Премьер-лига ўйини душанба кунига кўчирилгани ва бу қарор уларнинг назоратидан ташқарида бўлгани сабабли "адолатсиз жазоланган" деб ҳисобламоқда. Якунда 28 ёшли ҳимоячи якшанба оқшомида терма жамоага йўл олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг