UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 сен 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фигередонинг фикрича, Нурмагомедов титул жангига лойиқ эмас

Бразилиялик аралаш якка кураш устаси, ўта енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Дейвисон Фигередо россиялик Умар Нурмагомедов ҳақида фикр билдирди.

Фигередо ҳозирда фаолиятини энг енгил вазн тоифасида давом эттирмоқда. Умар Нурмагомедов мазкур вазнда камар учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Аммо Дейвисон интервюларидан бирида Умар Нурмагомедовни ҳозирча кучли рақиблар билан жанг қилмаганликда айблади ва уни титул учун даъвогар эмас деди.

Фигередо Умарга камар учун жанг қилишдан олдин собиқ чемпион Шон О'Мэлли билан жанг қилишни ҳам таклиф қилиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни ўтказилган UFC 306 турнирининг марказий жангида грузиялик Мераб Двалишвили АҚШ вакили Шон О'Мэлли устидан ғалаба қозониб, энг енгил вазнда UFC чемпионига айланган эди. Шундан сўнг, у чемпион сифатидаги илк рақиби Дейвисон Фигередо бўлиши кераклигини айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг