UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

24 дек 08:14
Янгиликлар

Дзюдо

Мукофот жамғармаси 200 000 000 бўлга «Uzbekistan Judo Tour» кучлиларни саралади + ФОТОГАЛЕРЕЯ

2025 йил ҳисобидан сўнггиси ҳисобланган «Uzbekistan Judo Tour» мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақа пойтахтимизнинг "Олимпия" шаҳарчасидаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган аренасида ўтказилди. Тўртта вазн тоифасида ўтган муросасиз беллашувлар якунида Анваржон Иброҳимов (-66 кг), Низомиддинхўжа Тошпўлатов (-73 кг), Амир-Саид Джейлиев (+90 кг) ва Ирисхон Қурбонбоева чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

Тошкент вилояти терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бухоролик дзюдочилар 1 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, 1 тадан олтин ва бронза медалига эга чиққан Хоразм вилояти кучли учликка ясаб берди. 

«Uzbekistan Judo Tour» ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт вазири ўринбосарлари Шахрилло Маҳмудов, Аваз Каримов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди. 

Таъкидлаш жоиз, «Uzbekistan Judo Tour» мусобақаси истеъдодли дзюдочиларни кашф қилиб бериши билан аҳамиятли бўлди. 


«Uzbekistan Judo Tour» ғолиб ва совриндорлари

-66 кг вазн тоифаси

1. Анваржон Иброҳимов (Бухоро)

2. Мухриддин Тиловов (Қашқадарё)

3. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)

3. Муҳаммад Эргашев (Тошкент шаҳри) 

  

-73 кг вазн тоифаси

1. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)

2. Замаҳшарий Бекмуродов (Бухоро)

3. Иноят Телманов (Тошкент шаҳри)

3. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)


+90 кг вазн тоифаси 

1. Амир-Саид Джейлиев (Тошкент вилояти)

2. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)

3. Фазлиддин Рафиков (Тошкент шаҳри)

3. Жаъфар Наимов (Тошкент шаҳри) 


+70 кг вазн тоифаси

1. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)

2. Зарина Бобоназарова (Тошкент шаҳри)

3. Фотима Куранбоева (Хоразм)

3. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг