UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 17:45
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Фигурали учиш бўйича янги мавсум учун Гран-прилар тақвими тасдиқланди. Гейниш ва Чигирёв қайси босқичларда қатнашади?

Халқаро конькичилар иттифоқи фигурали учиш бўйича 2025/26 йилги мавсум учун Гран-прилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, бу йилдан барча Гран-прилар рўйхати қайтадан шакллантирилиб, мезбонлар аралаштирилди. Мавсум 17-19 октябрь кунлари Франциянинг Анже шаҳрида бошланади. Финал босқичи эса 4-7 декабрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, жуфтлик йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Милан ва Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв Хитой (24-26 октябрь) ва АҚШдаги (14-16 ноябрь) босқичларда баҳс олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, фигурали учувчиларимиз ўтган мавсумдаги Гран-при серияси доирасида Канададаги босқичда кумуш медалга эга чиқишганди.

2025/26 йилги мавсумда ўтказиладиган гран-прилар рўйхати:

17-19 октябрь - Франция, Анже

24-26 октябрь - Хитой, Чонгқин

31 октябрь-2 ноябрь - Канада, Саскатун

7-9 ноябрь - Япония, Осака

14-16 ноябрь - АҚШ, Нью-Йорк

21-23 ноябрь - Финляндия, Хельсинки

4-7 декабрь - Финал. Япония, Нагоя.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг