UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

23 дек 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Кремлёв: "Қарор адолатли!"

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Всеволод Шумков - Абдумалик Халоков жанги юзасидан чиқарилган қарорга ўз муносабатини билдирди.

"Бу финал жанги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тартиб-интизом ва этика қўмитаси вазиятни чуқур таҳлил қилиб ўрганиб чиқди. Жанг натижаси бўйича ҳеч қандай эътироз ва шубҳа-гумонлар ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Шумков бу жангда ҳақли равишда ғалаба қозонди. Лекин Шумковнинг қулоқ тишлаган ҳолатини ҳеч ким, шу жумладан IBA президенти сифатида мен ҳам оқламайман. Бу нотўғри ҳаракат ва бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди. Ўша вазият натижага ҳеч қандай таъсир ўтказмагани, мураббийлар ва боксчи томонидан жанг пайтида эътироз, шикоят билдирилмагани учун жанг натижаси экспертлар томонидан ўз кучида қолдирилди. Лекин Шумковни гонорарининг 50 фоизи миқдорида жаримага тортдик.

Такрор айтаман, бу каби ҳолатларни қоралаймиз. Бизнинг позициямиз бу борада аниқ. Келинглар, бу икки боксчи ўртасида реванш жангини ўтказамиз. Ўртага IBA чемпионлик камари қўйилади. Жанг саккиз раунддан иборат бўлади. Ким кучли эканини ринг кўрсатади. Боксчиларнинг жамоаларидан таклифга жавоб кутамиз", - деди IBA президенти Умар Кремлёв. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг