UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 17:31
Янгиликлар

Теннис

Фомин камбэк эвазига Тбилиси "Челленжер" асосий тўрига чиқди

Теглар :  Сергей Фомин
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фоминнинг ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси саралашнинг 1/2 финалида грециялик машҳур теннисчи Стефанос Циципаснинг укаси Павлос Циципасни 6/3, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Фомин бироз аввал якунига етган саралашнинг финал баҳсида россиялик Семен Панкинни камбэк эвазига таслим этди. Биринчи сетни 2/6 ҳисобида бой берган ҳамюртимиз иккинчи сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилди - 7/6(3). Учинчи ҳал қилувчи сетда тажриба ўз сўзини айтди - 6/2. Иккинчи сет ўрталарида ёмғир сабаб учрашув бир неча дақиқага тўхтаб қолганди.   

Таққослаш учун, Фомин ATP рейтингида 462, Циципас 1127, Панкин эса роппа-роса 900-поғонадан жой олган. Бугунги учрашув давомида Фомин 12 та, рақиби эса 5 та  эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 4 тадан қўшхатога йўл қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг