UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 авг 12:36
Янгиликлар

Гандбол

ФОТО Эгизак ҳакамларимиз жаҳон чемпионатининг 6 та ўйинини бошқаришди, навбат клублар ўртасидаги ЖЧга!

Хабар берганимиздек, Хитойда бўлиб ўтган U-18 қизлар ўртасидаги 10-Жаҳон чемпионатида 25 ёшли халқаро тоифадаги ҳакамларимиз — Ҳасан ва Ҳусан Исмоиловлар фаолият юритишди.

Улар мундиалнинг 6 та учрашувини бошқариб, ўзбек гандболи, қолаверса, мутахассисларининг савиясини намойиш этишди. 

Рефериларимиз қуйидаги учрашувларда ишлашди:

Гуруҳ босқичи. Нидерландия – Жанубий Корея - 24:19.

Гуруҳ босқичи. Миср – Руминия - 24:36. 

Асосий босқич. Хитой – Норвегия - 24:27.

23-ўрин учун. Нигерия – Косово - 18:21.

17-20 ўринлар учун (ярим финал). Австрия – Аргентина - 23:25.

7-ўрин учун. Хорватия – Япония - 30:29.

Эндиликда ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Исмоиловлар 27 сентябрь - 3 октябрь кунлари Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтадиган XVII эркаклар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ишлашади. 

Дунёнинг 9 та энг кучли клублари иштирокидаги учрашувларни бошқаришга Миср, Босния ва Герцеговина, Дания, Франция, Шимолий Македония, Черногория, Уругвай ва Ўзбекистондан жами 16 нафар ҳакам жалб этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг