UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 фев 19:35
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

ФОТОГАЛЕРЕЯ: 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳсларида 5 та тур ўйналди. Кимлар етакчи?

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 14-18 ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида навбатдаги мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Чемпионатда ҳозирча 5 та тур ўйналди. Ундаги натижаларга кўра, 14 ёшдаги шахматчилар орасида Нилуфархон Имомқўзиева, Шохина Аҳмедова, Миразиз Қўзиев, Шаҳромбек Каримовлар 5 имкониятдан 4,5 тадан очко жамғара олди. 16 ёшлилар ўртасида Гулдона Каримова, Бахром Бахриллаев, Расулбек Абдуллаевлар ҳисобида ҳам шунча - 4,5 та очко бор. 18 ёшли қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Умида Омонова, Озода Шахзодова, Мохинур Ҳабибуллаевалар бир хил 5 имкониятдан 4 тадан очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган. Ўғил болалардан Олмос Раҳматуллаев 4,5 та очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.

Чемпионат баҳсларининг стандарт йўналишида 9 та тур ўйналади. Ундан сўнг, рапид ва блиц йўналишларида ҳам шахматчилар ўзаро баҳсларга киришади.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 4 март куни маълум бўлади.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мадаминов, Olamsport.com фотомуҳбири.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг