UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 фев 00:37
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. 19 ёшли Синдаров дунёнинг иккинчи рақамли шахматчисига қарши 7 та партиядан иборат оловли ўйин ўтказди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли шахмат турнирида иккинчи финалчининг номи маълум бўлди.

Афсуски, ўта муросасиз кечган 1/2 финалнинг иккинчи жуфтлигида 19 ёшли Жавоҳир Синдаров дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага ҳал қилувчи армагедон партиясида имкониятни бой бериб қўйди. Тай-брекнинг блиц иккинчи партиясида умумий ғалабага яқин келган Жавоҳир аламли мағлубиятга учраганди. 

Шу тариқа, Жавоҳир кучли рақибига муносиб қаршилик кўрсатиб мағлуб бўлди ва энди эртага 3-ўрин учун норвегиялик афсона Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради. Бу икки шахматчининг саралаш босқичидаги ўзаро учрашувида Жавоҳир Магнусни мағлуб эта олганди.

Фабиано Каруана эса энди Freestyle Chess Grand Slam бош соврини учун германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. Кеймер 1/2 финалда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг