UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 фев 21:13
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдаров иширокидаги ҳар икки баҳс бир хил натижа билан якунланди

Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи шахмат бўйича нуфузли турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун мусобақада финал учрашувлари старт олди. Турнир бош соврини учун америкалик Фабиано Каруана мусобақа кашфиётига айланган германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боряпти. Кеймер 1/2 финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дунё рейтингида иккинчи ўринда бораётган Каруана эса 7 та партия давом этган муросасиз курашда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровдан 4:3 ҳисобида устун келганди. 

Учинчи ўрин учун кечаётган қарама-қаршиликда Синдаров Магнус Карлсен билан ҳисоб-китоб қилмоқда. Саралаш босқичидаги ўзаро учрашувда Жавоҳир номдор рақибини мағлубиятга учрата олганди. Бироз аввал якунига етган 3-ўрин учун баҳснинг илк партиясида Синдаров оқ доналарда ўйнашига қарамай, тажрибали Магнусга имкониятни бой берди. 

Афсуски, 5-ўрин учун кечаётган баҳсда Нодирбек Абдусатторов ҳам америкалик Ҳикару Накамурага ютқазиб қўйди. Рейтингнинг учинчи поғонасида бораётган Ҳикару қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритди. Эртага шахматчилар ўртасидаги иккинчи учрашувлар ўтказилади ва унда гроссмейстерларимиз қора доналарда вазиятни ўнглаш учун уриниб кўришади. Камида дуранг натижа рақибларимизнинг умумий ғалабасига кифоя қилади. 

Маълумот учун, чемпион 200 000, финалчи 140 000 долларни қўлга киритади. Синдаров 100 000, Абдусатторов эса 50 000 АҚШ доллари учун курашяпти.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг