UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 фев 07:32
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Амалдаги жаҳон чемпионида мағлубият, 1/4 финалда кутилмаган натижалар

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли турнирнинг 1/4 финал илк учрашувлари бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, Нодирбек Абдусатторов чорак финалнинг илк учрашувида шахмат афсонаси норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйганди. Саралаш баҳсларини жуда юқори даражада ўтказган Жавоҳир Синдаров эса америкалик Ҳикару Накамурага қарши кечган муросасиз партияда муқаррар мағлубиятдан чиқиб кетиб, дурангга имзо чекди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Доммараджу Гукеш оқ доналарда америкалик Фабиано Каруанага ютқазиб қўйди. Саралаш баҳсларини қўшимча кўрсаткичларга кўра биринчи ўринда якунлаган Алиреза Фирузджа ҳам кутилмаганда оқ доналарда ўйнаганига қарамай, германиялик Винсент Кеймердан енгилди. 

Тўққизинчи ўрин соҳибини аниқлаб бераётган учрашувда плей-оффга чиқа олмаган икки гроссмейстер - асли арманистонлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронян ҳамда словениялик Владимир Федосеев ўзаро ҳисоб-китоб қиляпти. Уларнинг илк партиясида Аронян оқ доналарда ғалаба қозонди.

Бугун барча жуфтликлар ўртасида иккинчи партия ўйналади. Биринчи учрашувда ғалаба қозонган гроссмейстерларни бугун дуранг натижа ҳам 1/2 финалга олиб чиқади. Абдусатторовни фақат ғалаба, Синдаровни эса камида дуранг тай-брекка ўтказиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг