UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 фев 08:43
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Дербида Жавоҳир устун келди, Нодирбек ҳам 1/4 финалга чиқди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашаётган мусобақада икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш қиляпти. 17 февралга қадар давом этадиган турнир айлана тизимда ўтказилиб, унда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида ўзаро баҳс олиб боради. 

Иккинчи кун доирасида 4 та тур учрашуви ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 6-турда норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриб, мағлубият аламини тотиб кўрди. Жавоҳир Синдаров биринчи кун Карлсенни таслим этганди. Кеча Жавоҳир Нодирбекка қарши ўзига хос ўзбек дербисида ҳам ғалаба қозонди. 

Абдусатторов иккинчи кунги баҳсларни ҳам бироз омадсиз ўтказди. Нодирбекнинг айни пайтда ўзининг яхши спорт формасида эмаслиги кўриниб қоляпти. Шунга қарамай, у 1/4 финал йўлланмасини қўлга кирита олди. Бунга Левон Аронян ва Владимир Федосеевнинг саралаш баҳсларини суст ўтказгани ҳам ёрдам бериб юборди.   

Жавоҳир Синдаров 9 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, 1/4 финалга 2-ўрин билан йўл олди. Франциялик Алиреза Фирузджа ҳам 6,5 очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадам сифатида чорак финалга чиқди. Фабиано Каруана, Магнус Карлсен, Винсент Кеймер, Нодирбек Абдусатторов ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ҳам плей-оффда чемпионлик учун курашни давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг