UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 фев 10:33
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Жавоҳир Синдаров бугун Магнус Карлсенга қарши иккинчи ўйинини ўтказади

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якунига етиб бормоқда.

Соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 3-ўрин учун кураш олиб бораётгани ҳақида хабар қилгандик. Ҳамюртимизга дунёнинг биринчи рақамли гроссмейстери Магнус Карлсен рақиблик қилмоқда. 

Кеча шахматчилар ўртасидаги биринчи партия бўлиб ўтди. Унда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда ҳаракат қилиб, имкониятни бой бериб қўйганди. Бугун мазкур қарама-қаршиликнинг иккинчи партияси ўтказилади. 

Агар Жавоҳир ғалабага эришадиган бўлса, баҳс тай-бреккача чўзилади ва Синдаровда 3-ўрин учун имконият пайдо бўлади. Дуранг ёки мағлубият ҳамюртимиз турнирни 4-ўринда тугатишини таъминлайди. 

Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов 5-ўрин учун дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Хикару Накамурага қарши баҳс олиб бормоқда. У ҳам кеча оқ доналарда тажрибали ўзидан 17 ёш катта рақибига имкониятни бой берганди.

Бош соврин учун кечаётган финалнинг дастлабки учрашувида яна кутилмаган натижа қайд этилди. Аллақачон турнир кашфиётига айланиб улгурган германиялик Винсент Кеймер дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси америкалик Фабиано Каруанани мағлубиятга учратди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг