UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 12:17
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол. U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО

Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасида мамлакат Кубоги соҳиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Гандбол федерациясининг 2024 йилги спорт мусобақалари тақвим-режасига кўрп, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг спорт базасида гандбол бўйича ўн саккиз ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Ўғил болалар жамоалари ўртасида Самарқанд вилояти вакиллари кубок соҳиби бўлишди. Иккинчи ўрин Бухоро вилояти, учинчи ўрин эса Навоий вилояти жамоларига насиб этди.

Қизлар жамоалари орасида Қорақалпоғистон Республикаси гандболчилари зафар қучишди. Кейинги совринли ўринларни мос равишда Сирдарё ва Хоразм вилояти жамоалари эгаллашди.

Мусобақанинг “энг яхши ўйинчилари” номинацияларида Озод Мусаев (Самарқанд вилояти), Беҳруз Раҳмонов (Навоий вилояти), Нурсултон Бозорбоев (Бухоро вилояти), Зуҳра Эркабоева (Хоразм вилояти), Дилфуза Ибраимова (Қорақалпоғистон) ва Улжан Қидирбаева (Қорақалпоғистон) эътироф этилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг