UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 авг 15:55
Янгиликлар

Теннис

Genesis Traiding Cup. Сергей Фомин драматик учрашув ўтказди

Болгариянинг София шаҳри теннис бўйича Challenger 50 тоифасига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 54 000 еврони ташкил этувчи мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Сергей Фоминнинг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Genesis Traiding Cup турнирининг саралаш босқич 1/2 финалида ҳиндистонлик Пражвал Дев 6/4, 6/4 ҳисобида мағлуб этганди.

Афсуски, саралашда еттинчи рақам остида ҳаракат қилган теннисчимиз асосий тўр йўлланмаси учун кечган баҳсда Виктор Марковга уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Болгариялик 20 ёшли теннисчи кеча саралашнинг 1/2 финалида учинчи рақам остида таснифланган ҳамюрти Петр Нестеровни 6/1, 6/3 ҳисобида енгиб, шов-шув сабабчисига айланганди.

Икки соату 30 дақиқа давом этган бугунги учрашувда у сенсацион юришини давом эттирди - 6/4, 2/6, 7/5. Фомин учинчи сетда уч бор матчболдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди, аммо ўзининг геймида ютқазиб, мусобақанинг асосий тўғрига йўл ола билмади. Баҳс давомида Марков 11, Фомин эса 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар иккала теннисчида ҳам етарли бўлди - 10 га 8, Виктор "фойдасига" 

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 478, Марков эса 1689-ўринни банд этган. Саралаш баҳсларига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган Виктор Марков энди асосий турнирда бош соврин учун курашни давом эттиради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг