UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 сен 11:34
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов чемпионлик учун курашяпти, Гукеш 82-ўринга тушиб кетди

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақасида 8-тур ортда қолди.

Нодирбек Абдусатторов (2748) қора доналарда келиб чиқиши ҳиндистонлик АҚШ вакили Мишра Абҳиманю (2611) билан муросасиз кечган баҳс якунида дурангга имзо чекди. Гроссмейстерлар тахтада фақат иккита шоҳ қолгунича ўйнашди. Нодирбек Якуббоев (2681) қора доналарда яна бира америкалик шахматчи Энди Вудворд (2557) билан муросага келди. Жавоҳир Синдаров (2722) ҳам бу турда қора доналарда ўйнади. У ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2640) билан дурангга рози бўлди. 

OPEN гуруҳининг 8-туридаги ягона ғалабамизни Абдумалик Абдисалимов қўлга киритди. Гроссмейстеримиз рейтингда ўзидан анча юқорида турган германиялик Фредерик Свэн (2643) устидан чиройли ғалабага эришди. Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов рақиблари билан дуранг ўйнашга бўлса, Ортиқ Ниғматов ҳамда Муҳаммадзоҳид Суяров мағлубият аламини тотиб кўришди. 

Ортда қолган 8-турдан сўнг германиялик Маттиас Блубаум ва Ниҳал Сарин 6 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимликни давом эттиришяпти. Ҳар икки шахматчи ҳам 8-турда дуранг қайд этишди. Мишра Абҳиманю, Парҳам Мақсудлу, Алиреза Фирузджа, Нодирбек Абдусатторов, Винсент Кеймер, Аниш Гири, Ҳанс Ниеманн ва Ван Форест ҳисобида 5,5 очкодан бор. Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни сақлаб қолди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Домараджу мусобақани омадсиз ўтказяпти. Ҳиндистонлик тож эгаси 82-поғонада бормоқда.      

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида бу турда ҳамюртларимиздан биргина Умида Омонова (2252) ғалаба қозонди. У рейтингда ўзидан бироз юқорироқда бораётган польшалик Клаудио Кулон (2361)ни мағлубиятга учратди. Афруза Ҳамдамова (2409) 8-турда оқ доналарда арманистонлик Элина Даниэлиан билан муросага келди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372), Гулдона Каримова, Мадинабону Халилова тажрибали рақиблари билан дуранг ўйнашди. 

Афруза Ҳамдамова 9-тур олдидан турнир жадвалида 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўринни эгаллаб турибди. FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик гроссмейстер Катерина Лагно (2505) 6,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Гулдона Каримова 4 очко билан 28-ўринни банд этган бўлса, 3,5 очкога эга Гулруҳбегим Тоҳиржонова 36, Мадинабону Халилова 37, Умида Омонова 42-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг