UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 сен 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов карвонбоши билан ўйнади, Афруза пешқадамлар сафида

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақасида 4-тур ортда қолди.

Мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожи учун бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Турнирнинг 4-турида Нодирбек Абдусатторов (2748) қора доналарда мусобақада 100 фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлик қилиб келаётган эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Бу билан OPEN турнирида очко йўқотмаган иштирокчи қолмади. 

Қувонарлиси, Нодирбек Якуббоев (2681) ҳам Абдусатторов сингари ўз очколарини 3 тага етказиб олди. У 4-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, украиналик гроссмейстер Юрий Кузубов (2600)ни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Самарқанддаги турнирни омадсиз ўтказаётган Жавоҳир Синдаров (2722) учинчи дурангини қайд этди. Учинчи турда  кутилмаганда украиналик Иван Чепаринов (2627)га ютқазиб қўйган Жавоҳир кеча 4-турда қора доналарда бельгиялик Даниэль Дардҳа (2624) билан муросага келди. 

Бу турда шахматчиларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2560) арманистонлик Шант Саргсян (2653)га, Абдималик Абдисалимов (2488) сербиялик Велимир Ивич (2630)га, Ортиқ Ниғматов грециялик Николас Теодору (2646)га, Жаҳонгир Воҳидов сербиялик Александар Инжич (2650)га имкониятни бой берди. Муҳаммадзоҳид Суяров (2482) ва Шамсиддин Воҳидов (2645) 4-турда рақиблари билан дуранг ўйнашди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу (2767) ҳинд дербисида Аржун Эргаиси (2771) билан дурангга имзо чекди. Рамешбабу Праггнанандҳа (2785) америкалик Мишра Абҳиманю (2611) билан дуранг ўйнади. Бешинчи тур олдидан Парҳам Мақсудлу 3,5 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Ўн уч нафар иштирокчи ҳисобида 3 тадан очко бор. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Мишра Абҳиманю ва туркиялик Ягиз Эрдогмуз кучли учликдан жой олишган. Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 8, Нодирбек Якуббоев 13-ўринни банд этган. 

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372) рейтингда ўзидан юқорида бораётган украиналик Юлия Осмак (2478) билан дуранг ўйнади. Афруза Ҳамдамова америкалик гроссмейстер, бир неча карра АҚШ чемпиони Ирина Кришни мағлуб этишни уддалади ва очколарини 3 тага етказиб олди. Мадинабону Халилова (2148) бу турда қозоғистонлик Ксения Балабаева (2383) билан муросага келди. Умида Омонова (2252) қора доналарда ўйнаганига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турган грузиялик Мери Арабидзе (2444)ни мағлуб этишни уддалади. Гулдона Каримова (2324) болгариялик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Антоанетта Стефанова (2395)га ютқазиб қўйди.   

WOMENS гуруҳида 4-турдан кейин FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Катерина Лагно (2505) ва ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшали (2452) 3,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Озарбайжонлик Улвия Фаталиева (2385), германиялик Динара Вагнер (2400), ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова, болгариялик Антоанетта Стефанова ва руминиялик Ирина Булмага (2400) ҳисобида 3 тадан очко бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг