UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 сен 12:02
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Абдусатторов ва Гукеш очко йўқотди, уч шахматчида юз фоизлик натижа

Самарқанд шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожи учун бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Турнирнинг 2-турида Нодирбек Абдусатторов (2748) қора доналарда германиялик Фредерик Свен (2643) билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдаров (2722) қаторасига иккинчи учрашувида ҳам дурангга имзо чекди. Бу сафар у қора доналарда германиялик Расмус Свен (2620) билан муросага келди. Нодирбек Якуббоев (2681) қора доналарда ўйнаганига қарамай, хитойлик гроссмейстер Сянюй Сюй (2615)ни мағлубиятга учрата олди. 

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372) кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу сафар у АҚШдаги собиқ жамоадоши Карисса Йип (2458)га имкониятни бой берди. Афруза Ҳамдамова қозоғистонлик Ксения Балабаева билан дуранг ўйнади. Биринчи турда зафар қучган Умида Омонова 2-турда жаҳон ва Европа чемпиони Катерина Лагнога ютқазиб қўйди.

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу (2767) 2-турда оқ доналарда туркиялик Ягис Эрдогмус (2646) билан дуранг қайд этди. Бу икки гроссмейстер ҳам 1-турда ғалаба қозонишган эди. Учинчи тур олдидан уч иштирокчи - словениялик Антон Демченко (2620), франциялик Алиреза Фирузджа (2754) ва эронлик Парҳам Мақсудлу (2692) юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Жами 29 нафар шахматчи ҳисобида 1,5 очкодан бор.

FIDE “Grand Swiss 2025” — 2-раунд натижалари (Ўзбекистон вакиллари):

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг