UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 сен 11:02
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss 2025. Бир кунлик дам олишдан сўнг бугун 7-тур баҳслари ўтказилади. Нодирбекларни жиддий синов кутмоқда

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этувчи FIDE Grand Swiss 2025 нуфузли мусобақасида кеча дам олиш куни эди.

Бугун бир кунлик танаффусдан сўнг 7-тур учрашувлари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов (2748) оқ доналарда ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган эронлик Амин Табатабайи (2673)га қарши баҳс олиб боради. Нодирбек Якуббоев (2681) эса қора доналарда франциялик номдор шахматчи Алиреза Фирузжа (2754) синовидан ўтади. Ҳар икки гроссмейстер 4 очкодан жамғаришган. 

Мусобақани бироз омадсиз ўтказаётган Жавоҳир Синдаров (2722) оқ доналарда арманистонлик Роберт Ҳованисян (2629) билан ҳисоб-китоб қилади. Шахматчилар ҳисобида 3 очкодан бор. Турнир жадвалида 5 очко билан якка пешқадамлик қилаётган эронлик Парҳам Мақсудлу (2692) бугун қора доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2693) билан ўйнайди. 

WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижага эришиб турган биринчи рақамли шахматчи-қизимиз Афруза Ҳамдамова (2409) бугун 7-турда қора доналарда 15-Жаҳон чемпиони, украиналик гроссмейстер Мария Музичук (2484)ка қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки шахматчи ҳисобида 4 очкодан бор. Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2372) ўзи сингари 2,5 очкога эга польшалик Оливия Киолбаса (2405) билан тўқнаш келади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг