UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 апр 08:38
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Freestyle Chess Open. Жавоҳир Синдаров ғалаба билан бошлади, Магнус Карлсен ҳам!

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grenke Freestyle Chess Open турнири старт олди.

Бир нечта гуруҳда ўтказилаётган мусобақанинг кучлилар жам бўлган А гуруҳида гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Кеча ҳамюртимиз 1-турда қора доналарда германиялик Детлев Волтерни мағлубиятга учратди. 

Мусобақанинг биринчи рақамли иштирокчиси Магнус Карлсен оқ доналарда мезбонлар вакили Винзенс Хиллерманндан устун келди. Биринчи турда Фабиано Каруана, Уэсли Со, Левон Аронян (ҳаммаси АҚШ), Аржун Эргаиси (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Шахрияр Мамадьяров (Озарайбжон), Ян Непомняший (FIDE) сингари таниқли гроссмейстерлар зафар қучишди. 

Grenke Freestyle Chess Open мусобақасининг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил этади. Чемпион 60 000 евро билан бирга Лас-Вегасда ўтказиладиган Freestyle Chess турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Иккинчи ўрин соҳиби 40 000, учинчи ўрин эгаси 30 000 еврога эга бўлади. Топ-10`таликни якунлаб берган шахматчи 3000 еврога эга чиқади. 

Бугун турнирнинг 2-турида Жавоҳир Синдаров оқ доналарда германиялик Йонас Роснерга қарши баҳс олиб боради. Магнус Карлсен қора доналарда чехиялик Васлав Финек билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг