UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 окт 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ чемпионати кумуш медали соҳибаси!

Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида АҚШ чемпионати якунига етди.

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2374) 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Карисса Йип (2418) 8,5 очко билан АҚШнинг 2024 йилги чемпиони бўлди. У энди уч карра АҚШ чемпиони. Алисе Ли (2395) эса 7 очко билан бронза медалига эга чиқди. 

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ вице-чемпиони бўлиш баробарида аёллар ўртасидаги жаҳон Кубогида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, умумий мукофот жамғармаси 152 000 долларни ташкил қилган мусобақадаги иштирокидан 30 000 АҚШ доллари ҳам ишлаб олди. 

Мукофот жамғармаси 250 000 долларни ташкил этган эркаклар ўртасидаги АҚШ чемпионатида дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Фабиано Каруана (2805) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Каруана 11 имкониятдан 7 очко тўплади ҳамда 62 000 доллар мукофот пулини ҳам қўлга киритди.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг