UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 13:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусков жанг қиладиган UFC 323 турнири иштирокчилари тарозига чиқди

Лас-Вегасда ўтган UFC 323 турнирининг расмий тарози маросимида икки жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади.

Оқшомнинг асосий жанги ўта енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони грузиялик Мераб Двалишвили ҳамда россиялик Петр Ян ўртасида бўлиб ўтади. Турнир хедлайнерлари вазн қилишда ортиқча муаммога дуч келишмади. Уларнинг ҳар иккиси 61.23 кг вазн қайд этди. 

Турнирнинг co-main event жанги иштирокчилари - энг енгил вазн чемпиони бразилиялик Александре Пантожа ҳамда мьянмалик даъвогар Жошуа Ван ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Пантожа 56.7 кг, Ван эса 56.47 кг тош босди. 

Турнирнинг асосий кардида жанг қилувчи ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳамда унинг рақиби польшалик собиқ чемпион Ян Блахович ҳам тарозидан муваффақиятли ўтиб олди. Блахович ҳам, Гусков ҳам бир хил вазн кўрсатди - 93.44 кг. 

Марвин Ветторига қарши октагонга чиқадиган Бруно Феррейра ўрта вазн учун белгиланган лимитни бажара олмади ва энди гонорарининг 20 фоизини рақибига беради. 

Тожикистонлик Муҳаммад Наимов (66.22 кг) ҳам рақиби Майрон Сантос (66.9 кг)нинг 20 фоиз гонорарини олади. Сантос ярим енгил вазн тоифаси меъёрини бажара олмади. 

UFC 323 турнирининг барча тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Мераб Двалишвили (61.23 кг) – Пётр Ян (61.23 кг) – чемпионлик жанги

Александре Пантожа (56.7 кг) – Жошуа Ван (56.47 кг) – чемпионлик жанги

Брэндон Морено (56.7 кг) – Тацуро Тайра (57.15 кг)

Генри Сехудо (61.69 кг) – Пэйтон Талботт (61.69 кг)

Ян Блахович (93.44 кг) – Богдан Гусков (93.44 кг)


Прелим кард жанглари

Грант Доусон (70.76 кг) – Мануэль Роберто Торрес (70.76 кг)

Терренс МакКинни (70.76 кг) – Крис Дункан (70.76 кг)

Мэйси Барбер (56.93 кг) – Карин Сильва (56.93 кг)

Назим Садихов (70.53 кг) – Фарес Зиам (70.76 кг)


Эрта прелим кард жанглари

Марвин Веттори (84.37 кг) – Бруно Феррейра (85.73 кг)*

Эдсон Барбоза (70.53 кг) – Жэлин Тернер (70.31 кг)

Иво Бараневский (93.44 кг) – Ибо Аслан (93.21 кг)

Мансур Абдул-Малик (84.14 кг) – Антонио Троколи (84.37 кг)

Муҳаммад Наимов (66.22 кг) – Майрон Сантос (66.9 кг)**

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг