UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 июл 09:08
Янгиликлар

Енгил атлетика, Сув спорти турлари

Ҳамюртларимиз "Осиё болалар" спорт ўйинларида медаллар шодасига эга чиқишди

Теглар :  Осиё болалари
Шу кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда.

Учинчи кунги беллашувларда ҳам вакилларимиз медаллар жамғаришни бошлаб юборишди.

Уляна Назмутдинова 100 метрга чалқанча сузишда 1.06.75 натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Спортчиларимиз Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медаллар шодасини енгил атлетика спорти бўйича тақдим этишди.

Енгил атлетикачиларимиз Рустам Абдуллаев (100 м) олтин, Амир Ишонходжаев (100 м), Карина Каримова (100 м), Ислом Тилаболдиев (400 м) ва Рухшона Муҳаммадинова (3 000м) бронза медалларни қўлга киритишди.

Терма жамоамиз ҳисобида яна икки медал. Енгил атлетиканинг узунликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртларимиз Рустам Абдуллаев олтин , Сарвар Мейлиев эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 13 та медал, яъни 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг